Қаҳванинг зарари ҳақидаги гаплар “чўпчак” бўлиб чиқди
Бу қизиқ
−
08 Февраль 2020
8675Қаҳвани мўътадил истеъмол қилиш катта ёшли соғлом одамнинг организмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Чунки ушбу ичимлик таркибида ҳеч қандай токсинлар мавжуд эмас. Унинг зарари ҳақидаги гап-сўзларнинг бари чўпчак. Бу фикрга россиялик мутахассислар келишган.
Бундан ташқари, мутахассисларнинг айтишича, шакар, сут ва бошқа қўшимчаларсиз бир чашка қаҳванинг калория таркиби нолга тенг. Шу билан бирга, кофеин таъсири туфайли организмда қувват ошиб бориши сезилади.
Шунингдек, қаҳва чойга қараганда танага кучли таъсир қилади. Қаҳва организмга саккиз соат давомида таъсир кўрсатиб турса, чой икки соат таъсир кўрсатади, бироқ кучлироқ. Яхшиси ҳақиқий кофени ёш болалар ичмагани маъқул. Чунки энди шаклланаётган танада келажакда таъсир кўрсатувчи омиллар пайдо бўлиши мумкин
Шунингдек, қаҳва доначаларида организм учун фойдали бўлган кўплаб витамин ва элементлар мавжуд. Шуни унутмаслик керакки, уларни қовуришда кўп хусусиятини йўқотади, аммо B гуруҳи витаминлари сақланиб қолади. “Агар сиз қаҳва билан бирга олма ҳам тановул қилсангиз С витамини танага яхшироқ сўрилади”, дейди мутахассислар.
LiveБарчаси