Jizzakh cyber arena'да ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов жиззахлик сайловчилар билан учрашди
Жамият
−
23 Октябрь
1815“Ваъда эмас, натижа - эртага эмас, бугун” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди.
Шунингдек, спортни янада оммалаштириш ҳам партиянинг доимий диққат марказида бўлади. Ёш авлодни IT соҳаси ва спортга кенг жалб этиш, ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли иш олиб бориш, ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга, хорижий тилларга ўқитиш борасида ЎзЛиДеПнинг пухта ишланган режаларини амалга ошириш мумлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
“Партия сайловолди дастурида фуқароларни мақбул уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган¨ дейди учрашувда иштирок этган Шаҳло Ҳошимова.
ЎзЛиДеПнинг соҳага 15 миллиард доллар йўналтириш орқали 1 миллион хонадонли уй-жой қуриш режаси кўпчилик қатори ёшларни ҳам хурсанд қилди. Шу сабаб, улар бўлажак сайловда ЎзЛиДеП қўллаб-қувватлаб овоз беришини билдирди.
LiveБарчаси