Трамп суди ниҳоясига етди
Олам
−
06 Февраль 2020
10138АҚШ Конгресси Сенати Президент Дональд Трампни импичмент жараёнида унга қўйилган ҳар икки айблов бўйича оқлади. Шу тариқа Оқ уй хўжайини лавозимидан олиниб, жазонланмайдиган бўлди.
Сенаторлар импичмент ишини ўзига хос суд жараёнида кўриб чиқиб, Трампни ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгресс ишига тўсиқ бўлиш бўйича айбсиз деб топди. Шу тариқа бир неча давом этган импичмент жараёни якунланди.
Президентни ҳокимиятдан олиб ташлаш учун сенаторларнинг учдан икки қисмининг овози керак эди. Қайд этиш керакки, Сенатда кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар аввал бошидан Трампга импичмент эълон қилиш ниятида эмасди.
Трамп импичменти
2019 йилнинг декабрь ойида Конгресс қуйи палатасидаги демократлар икки пункт бўйича Трампга импичмент эълон қилди. Демократлар Трампни Украинага юборилиши керак бўлган ҳарбий ёрдамни расмий Киевга босим ўтказиш учун ушлаб туришда айблади. Улар Трамп Украина Президенти Владимир Зеленскийдан сиёсий рақиблари Жо ва Хантер Байденларга қарши суриштирув бошлашни сўраганини иддао қилди. Шунингдек, Президентга импичмент бўйича суриштирувларга ҳалал бериш айблови ҳам қўйилди.
Трампнинг ўзи Зеленскийдан коррупцияга қарши курашни сўраганини айтди. Шу тариқа Трамп АҚШ тарихида импичмент эълон қилинган учинчи Президент бўлди.
LiveБарчаси