Россия ва Туркия можароси сири 4 йилда фош бўлди

Олам

image

2015 йилнинг 24 ноябрь куни Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти Туркия ҳарбий кучлари томонидан уриб туширилган эди. Ушбу воқеа икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига, турли санкциялар эълон қилинишига сабаб бўлди. Орадан ярим йилга яқин вақт ўтиб, Эрдўған ва Путин узур-маъзур айтиб, келишдилар. 

Орадан 4 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, икки мамлакат ўртасида нифоқ солган ва икки ҳарбийнинг ўлимига сабаб бўлган Су-24 самолёти Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлигидаги ФЕТО террорчилик гуруҳи раҳнамолигида уриб туширилгани маълум бўлди. Бу ҳақда турк нашрлари бонг урмоқда. 

Аввалроқ, ФЕТО аъзолари ўз махфий ҳаракатларини ByLock мессенжери орқали сценарийлаштириб борганлари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширишга оид топшириқ ҳам айнан шу мессенжер орқали берилгани қайд этилмоқда. 

Ўша вақтларда самолётнинг уриб туширилишига оид қарор турк ҳарбийлари томонидан берилгани айтилганди. Бироқ, расмий Анқара буни тан олгани йўқ. Вазият эса тўрт йил ўтиб маълум бўлди. Шу куни самолётнинг тўғридан-тўғри уриб тушурилиши юзасидан командани Генерал Гўкҳан Шаҳин берган. 

Анқара расмийларининг ўша вақтлардаги баёнотида, Россиянинг учар объекти Туркия осмонларида пайдо бўлган чоғда, учувчиларга 5 дақиқа ичида 10 та огоҳлантирувчи хабарлар етказилгани айтилган. Шундан кейин уларга нисбатан қарши чоралар қўлланилган. Россия Мудофаа расмийлари эса ўз учувчиларининг ҳеч қандай огоҳлантирувчи чақириқларни қабул қилмаганини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ФЕТО Туркия-Россия Су-24

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг