Измирдаги зилзиладан 91 соат ўтиб, вайроналар остидан 3 ёшли қизалоқ тирик топилди (видео)

Олам

Туркиянинг Измир вилоятида кучли зилзиладан 91 соат ўтиб, вайроналар остидан яна бир қизалоқ қутқарилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Измир губернатори Селим Кошгар 3 ёшли Айда Гезгин исмли қиз қутқарилганини маълум қилди. Айда Гезгин Измирда вайроналар остидан қутқарилган 109-одам бўлди.

Қизалоқни қутқаришда қатнашган Нусрат Аксой бола қулаган квартирада кир ювиш машинаси олдида қисилиб қолганини айтган.

“Аввал мен унинг овозини эшитдим ва бошқа қутқарувчиларга айтди. Қизга етганимда ундан исмини ҳамда қўлини кўтара олишини сўрадим. У қўлини кўтарди ва силкиди”, деган қутқарувчи.

Шифокорлар Айданинг аҳволини қониқарли деб баҳолади. У ҳозир Эгей университети шифохонасида кўрикдан ўтказиляпти. 

Маълумот учун, Измирда зилзилада қулаган бинолар вайроналарида давом этаётган қутқарув ишларига 7 967 нафар қутқарувчи қатнашяпти.

Аввалроқ, Эгей денгизидаги 6,6 балли зилзиладан 65 соат ўтиб, Измир вилоятининг Байроқли туманида 3 ёшли Элиф Перинчек яраланган ҳолда кўп қаватли уй вайроналари остидан чиқариб олингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг