Июль ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди
Бу қизиқ
−
29 Июнь 2023 26229 1 дақиқа
Ўзбекистонда июль ойи жуда иссиқ бўлмаслиги кутилмоқда. Бу бўйича Республика Гидрометеорология хизмати Жаҳон прогностик марказларининг ҳисоб-китобларига асосаланган ҳолда хабар қилди.
Келтирилишича, республиканинг катта қисмида ўртача ойлик ҳарорат одатий кўп йиллик ҳаво ҳароратига яқин бўлиши кутилмоқда. Фақат шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида меъёрдан 1-1,5 даражага юқори ҳарорат бўлади.
Ўзбекистон ҳудудида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига июль ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати 37-40 даражага, чўл ҳудудларда ва республиканинг жанубида 41-43 даража иссиқга кўтарилади.
Июль ойи биринчи ўн кунлигининг ўрталарига келиб, ҳарорат 3-5 даражага пасайиши кутилмоқда.
Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража атрофида, баъзи жойларда 27 даражагача, кундуз кунлари 33-38 даражагача, айрим кунларда 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-45 даража иссиқгача бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь