Иванка Трамп ҳашаматли квартирани ижарага олишдан воз кечди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка ва унинг турмуш ўртоғи, тадбиркор Жаред Кушнер Флоридадаги ҳашаматли квартирани ижарага олишдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.

Хонадон океандаги The Arte биносида жойлашган. Эр-хотин квартирани тарк этишга қарор қилган. Бу уйлар 2023 йилда бозорга 18,8 миллион долларга чиқиши керак. Иванка Трамп оиласи билан ўзининг Индиан-Крикдаги саройини таъмирлаётганда бу хонадонда яшаган.

650 квадрат метрлик квартирада олтита ётоқ хонаси ва кўплаб терассалар мавжуд. Ички макон замонавий услубда бўлиб, океан манзараларини томоша қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг бошида Иванка Трамп оиласи Майамидаги The Arte турар-жой мажмуасидан бир йилга ҳашаматли квартира ижарага олган эди.

Аввалроқ Нью-Йоркда АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси Иванага тегишли уй сотувга қўйилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Таунхаус Манхэттеннинг Ленокс-Хилл кварталида жойлашган бўлиб, улар бунинг учун 26,5 миллион доллар сўрашган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг