Италиянинг гранд клуби япониялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Наполи” клуби Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси марказий ҳимоячиси Ко Итакурага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sky Sport Germany” хабар берди.

Манбага кўра, неаполликлар Япония терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси учун 12 миллион евро таклиф қилишга тайёр, немис клуби эса уни 15 миллионга баҳоламоқда.

Қайд этиш жоиз, Неапол клуби 50 миллион фунт эвазига “Бавария”га кореялик футболчиси Ким Мин Чжени сотиб юборди. Клуб Итакурани айнан собиқ кореялик футболчисига ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Маълумот учун, Ко Итакура ўтган мавсум Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушди. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Ко Итакура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made