Италиялик машҳур ҳимоячи “Барселона”га ўтмоқчи
Спорт
−
10:30 1090 1 дақиқа
Италия терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони “Барселона”га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар миланликларга жиддий таклиф тушса, “Интер” футболчини сотишга тайёр. Гап 50 миллион евродан юқори сумма ва қўшимча бонуслар ҳақида бормоқда. Бу ҳолат “Барселона” раҳбариятининг эътиборини тортган.
Қайд этилишича, Бастони айнан “Барселона”га ўтишга қизиқиш билдирмоқда ва ҳозирча бошқа клублардан тушган таклифларни кўриб чиқмаяпти. Унинг “нерадзурри” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, “Интер” Бастонини 2017 йилда “Аталанта”дан 31 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига трансфер қилган. У дастлаб икки йилни ижара асосида “Аталанта” ва “Парма”да ўтказган, 2019 йилдан эса миланликлар сафида асосий таркиб футболчисига айланган. Шу вақт ичида Бастони “Интер” сафида 293 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.