Италиялик ит номига атир яратилди

Бу қизиқ

image

Dolce & Gabbana компаниясининг асосчиларидан бири Доменико Дольченинг “Fefe” лақабли итининг номи билан аталган атир чиқарилди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, “Fefe” атири йирик ҳашаматли бренд сифатида биринчи марта уй ҳайвонлари учун ишлатиладиган энг ажабтовур парфюмерияга айланган. Компания тақдим қилган атир намунаси уй ҳайвонларидан хушбўй ҳид таратиб, уларнинг кайфиятига ўзгача хотиржамлик қўшади.

Атир шишасида 24 каратли тилла билан қопланган панжа изи бор ва у компания эгаси Доменико Дольченинг ити “Fefe”га бўлган чексиз севгисидан илҳомланиб яратилган. Донаси 99 еврога баҳоланган атир таркибига мушк ва сандал дарахти минераллари ҳам қўшилган.

Маълумот учун, Доменико Дольче 1985 йилда Стефано Габбана билан биргаликда D&G компаниясига асос солиб, уни дунёдаги энг машҳур ҳашаматли брендлардан бирига айлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда “Дунёнинг энг хунук итлари” танловининг 2024 йилги мавсуми бўлиб ўтгани ва унда биринчи ўринни Хитойнинг Пекин шаҳрида туғилган “Wild Thang” лақабли ит эгаллаб, тож кийгани хабар қилинганди. Дунёдаги энг узун тилли ит эса Гиннес рекордлари китобига киритилганди. Шунингдек, АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 23 ёшли чиҳуаҳуа зотига мансуб “Спайк” лақабли ит ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса ит сифатида киритилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ит атир Fefe Dolce & Gabbana

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг