Италиядаги қишлоқда касал бўлиш тақиқланди
Олам
−
08 Январь
4160Италиянинг жанубидаги Белкастро қишлоғида яшовчи одамларга жиддий касал бўлиш ман этилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маҳаллий мэр Антонио Торчия томонидан чиқарилган қарорга кўра, Белкастро аҳолиси “фавқулодда тиббий ёрдамни талаб қилиши мумкин бўлган касалликларни юқтиришдан сақланишга” мажбур.
Белкастро Италиянинг энг қашшоқ ҳудудларидан бири бўлган Калабрия вилоятида жойлашган. Мэр бу қарорнинг "албатта, ҳазиломуз провокация" эканлигини айтган, аммо бу чора минтақавий соғлиқни сақлаш тизимининг етишмовчиликларини кўрсатиш учун яхши чора.
Шунингдек, янги қарорда аҳоли “зарарли хатти-ҳаракатлардан сақланиш”, “саёҳат қилиш ёки спорт билан шуғулланишдан қочиш” ва “кўпроқ дам олиш”га мажбур экани ҳам айтилган. Ҳозирча бу янги қоидалар қандай амалга оширилиши номаълум.
Белкастрода 1 минг 200 аҳолининг тахминан ярми 65 ёшдан катта. Яқин атрофдаги фавқулодда тиббий ёрдам (А&E) бўлими эса 45 км масофада жойлашган ва унга фақат соатига 30 км тезликда ҳаракатланадиган йўл орқали етиб бориш мумкин.
LiveБарчаси