Италияда кучли вулқон отилди (видео)

Олам

image

Италиянинг Сицилия оролида жойлашган Этна тоғидаги вулқон уйғонди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди

Италия Миллий геофизика ва вулқонология институти берган маълумотларга кўра, Этна тоғидаги вулқоннинг жануби-шарқий кратерида лавалар 3 минг метргача кўтарилган. Сизиб чиққан лава оқимини маҳаллий аҳоли кўра олган. Кейинги соатларда вулқон фаоллиги пасая бошлаган, бироқ кул ва тутун туфайли Катания шаҳридаги аэропорт фаолияти тўхтатилган.

Аэропорт ходимлари Катанияда бугун соат 20:00 гача барча рейслар тўхтатилганини айтмоқда. Бу аэропорт Сицилиядаги иккинчи йирик аэропорт бўлиб, ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

Ҳозирда вулқон ҳаракати секинлашган, аммо Катаниянинг кўп қисмидаги кўчаларни кул босган. Шаҳар мэри 16 августга қадар мазкур ҳудудда мотоцикллардан фойдаланишни тақиқлаган. Машиналарга эса соатига 30 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиш ман этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия вулқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made