Италияда 866 нафар ўзбекистонлик бор, Италияда коронавирус ҳам бор...

Олам

image

Коронавируснинг Италия Республикасида кенг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасида тезкор штаб ташкил этилди. Бу ҳақда бугун, 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Италияда 866 нафар Ўзбекистон фуқароси консуллик ҳисобида туради. Уларнинг барчаси соғлом - ҳеч кимга касаллик ташхиси қўйилмаган. Элчихона маълумотларига кўра, делегациялар ва Италия компаниялари вакилларининг республикага 20 дан ортиқ ташрифини қайта режалаштиришган.

Мълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Жанубий Корея ва Эрондаги элчихоналарида ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича тезкор штаб ташкил этилган. Ушбу мамлакатлардан келган барча меҳмонлар 14 кунлик карантин учун Ўзбекистон шифохоналарига жойлаштирилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 98 787 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3390 киши вафот этди. 55 805 бемор эса шифо топган. Беморларнинг 6 272 нафари ёки 16 фоизи оғир аҳволда деб баҳоланмоқда.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80559 бемор – 3042 нафар вафот этган), Жанубий Корея (6593 – 42), Италия (3858 – 351), Эрон (3513 – 108), Япония (1000 – 29), Германия (534 – 0), Франсия (423 – 23), Испания (248 – 7), АҚШ (233 – 14), Сингапур (117 – 0), Гонконг (105 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Коронавирус

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made