Италия Ғазога 15 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Олам
−
16 Ноябрь
1765Италия Ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти бугун, 16 ноябрь куни 15 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами билан Ғазога қараб учди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг баёнотида қайд этилишича, Италиянинг марказий Пиза шаҳридан учган C-130J самолёти бортидаги ёрдам Confederazione Nazionale delle Misericordie d'Italia хайрия гуруҳи томонидан йиғилган.
“Италия Ғазодаги тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш учун ҳамма нарсани қилмоқда ва бундан кейин қилади”, деди Мудофаа вазири Гвидо Крозетто.
У Италия жабр чекаётганларни унутмагани ва можаронинг кескинлигини камайтириш тарафдори эканини қўшимча қилган.
Самолёт дастлаб Кипрнинг Ларнака аэропортига учади, шундан сўнг у олиб кетаётган барча материаллар Ғазога юборилади.
Италия жорий йилнинг бошида ҳам Ғазо учун озиқ-овқат деб номланган асосий ташаббусни у ердаги тинч аҳолига ёрдам бериш учун бошлаган ва Фаластин анклавини вайрон қилган урушдан жабр кўрганларга бир нечта ёрдам партияларини юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия агар БМТ Фаластин анклавида тинчликпарварлик миссиясини ташкил этишга қарор қилса, Ғазога ҳарбийларини юборишга тайёрлигини билдирганди.
LiveБарчаси