ИТСВда Афғонистон билан ҳамкорлик бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Афғонистон билан ташқи истиқодий ҳамкорлик бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 ноябрь куни имзолаган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорда таъкидланишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими киритилади ва у бир вақтнинг ўзида “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси директори этиб белгиланади. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари Афғонистон Ислом Республикасидаги савдо уйлари ҳамда ташкилотларнинг Сурхондарё вилоятида ташкил этиладиган фаолиятини мувофиқлаштиради. 

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори Ўзбекистон-Афғонистон

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг