Истеъмолчиларга газ, “свет” ва сувга 683 млн сўм ортиқча ҳисоб-китоб қилинган
Жамият
−
18 Июль 2019
4633Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан табиий монополия субъектлари томонидан йўл қўйилаётган қонунбузарлик ҳолатларини ўрганиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар табиий монополия субъектларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан истеъмолчилар томонидан 120 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатларни кўриб чиқилиши жараёнида 43 та ҳолатда табиий монополия субъектлари томонидан истеъмолчиларга 683,3 млн сўм (аҳоли фойдасига 225,9 млн сўм) ортиқча ҳисобланганлиги, хусусан табиий газ бўйича 153,5 млн сўм, ичимлик сув бўйича 183,5 млн сўм, электр энергияси бўйича 279,9 млн сўм маблағлар ташкил этганлиги аниқланиб, истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Мисол учун, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “Tex-Yunol-Servis” МЧЖга электр энергияси бўйича қўлланилган қўшимча тўловлардан 51,4 млн сўм ҳамда “Тошкент сув таъминоти” УК томонидан Яшнобод туманидаги тадбиркор “Талипов А.Р.”га 5,0 млн сўм маблағ ортиқча ҳисобланганлиги аниқланди. Аниқланган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди ва уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига эришилди.
LiveБарчаси