Истанбулни сув билан таъминлайдиган 2 та сув омбори қуриб қолди
Олам
−
04 Октябрь 2021
7527Туркиянинг Истанбул шаҳрини ичимлик суви билан таъминлайдиган Казандере ва Пабучдере сув омборлари деярли қуриган. Улар шаҳарни ичимлик суви билан таъминлайдиган 10 та сув омборининг иккитаси ҳисобланади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Казандере ва Пабучдере сув омборларига сув тўлиш даражаси жорий йилнинг апрель ойидаги кўрсаткичлар билан таққосласа 72 ва 71 фоиздан 8 ва 3 фоизгача пасайиб кетган, 10 та тўғон эса ярим тўла ҳолатда.
Туркия университетларидан бирининг профессори Локман Тесернинг сўзларига кўра, бу ҳодиса жорий йилда Мармара денгизи ҳудудида ёғингарчилик миқдори 46 фоизга камайиши билан боғлиқ.
“Мавсумий меъёр билан таққослаганда ёғингарчилик миқдори 46 фоизга камайди. Бундай ҳолат бутун Фракия минтақасида кузатилмоқда. Метеорологиянинг сўнгги маълумотларига кўра, Эдирне ҳудудида кучли қурғоқчилик кузатилмоқда”, дейди профессор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланганди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалиб, уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик маркази — Aнталия бўлди. Бир неча кун давом этган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 864 нафардан ортиқ киши жароҳатланди.
LiveБарчаси