Истанбулга учган самолётда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Олам
−
12 Январь
12620Тошкентдан Истанбулга учган самолётда 78 ёшли ўзбекистонлик вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди.
Кеча, 11 январь куни Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Тошкент-Истанбул йўналишидаги HY271 рақамли авиапарвози Анқара шаҳрига фавқулодда қўниши амалга оширилган.
Ўрганилган маълумотларга кўра, 1946 йилда таваллуд топган Ўзбекистон фуқароси X.T. давом этиб келаётган сурункали касалликка шифо топиш илинжида Туркиянинг Истанбул шаҳрига кетаётгани, бироқ парвоз чоғида беморнинг соғлиғи ёмонлашгани ва юрак хуружини бошдан кечиргани аниқланган.
Экипаж ҳамда йўловчилар ҳамроҳлигида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда юрак пульсининг тўхташи кузатилгач, тиббий кўникмага эга бўлган кишилар томонидан юрак массажи қилинган. Бироқ муолажага қарамасдан у ҳаётдан кўз юмган.
“Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан ватандошимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини ҳамда марҳум жасадининг 12 январь куни Ўзбекистонга жўнатилиши таъминланганини маълум қиламиз. Марҳумнинг яқинларига сабр ва чуқур таъзия билдирган ҳолда, Туркияда бўлиб турган фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлганда Элчихона Консуллик бўлимининг +903124411746/+903124413871 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси