Ўзбекистонда олти ой деганда илк бор инфляция кузатилмади
Жамият
−
01 Июль 2019
46272019 йилнинг июнь ойида истеъмол бозорида умумий нархлар даражасининг пасайиши кузатилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,5 фоизни ташкил қилди.
Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 5,6 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан республикаи истеъмол секторидаги ўртача нархлар 13,6 фоизга ошган.
Маълумот учун, 2018 йилнинг июнида товар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,4 фоизга арзонлашган.
2018 ва 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида ойлик нархлар ўзгаришининг таҳлили 2018 йилда бўлгани каби, 2019 йилнинг июнгь ойида ҳам истеъмол нархлари умумий даражасининг пасайиши кузатилди. Бу асосий мавсумий тенденциялар ва мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши билан боғлиқ.
Йирик гуруҳлар бўйича нарх ўзгаришларига нисбатан 2019 йилнинг июнь ойи натижаларига кўра, товарлар 0,8 фоизга жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 фйоизга пасайган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,6 фоизга, хизматлар эса 0,7 фоизга қимматлаган.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг июнида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,8 фоизга арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлаган.
Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида озиқовқат маҳсулотлари 5,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,2 фоиз, хизматлар 5,3 фоизга қимматлашди.