Истанбулда 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга жазо тайинланди
3-саҳифа
−
08 Сентябрь 2020
364402017 йил 1 январь куни Истанбулнинг “Реина” тунги клубида 39 кишини ўлдирган террорчи Абдулқодир Машариповга 40 баробар оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Умумий ҳисобда у 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Машарипов тунги клубда 39 кишини ўлдириш ва 79 кишини ўлдиришга уриниш ҳамда қонуний давлат ҳокимиятини ағдаришда айбланган.
2017- йил 1 январга ўтар кечаси Машарипов тунги клуб қўриқчисини ўлдириб, муассаса ичига кирган. Террорчи меҳмонларга қарата ўқ узиб, 39 кишини ўлдирган. 79 киши оғир жароҳат олган.
Мазкур иш бўйича жами 60 яқин одам судланган. Айбланувчиларнинг 11 нафари барча айбловлардан озод қилинган. 46 нафари эса Террорчилик ташкилотига аъзои бўлишда айбланган. ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Маълумот учун, ҳужумнинг бош айбдори Абдулқодир Машарипов ўзбекистонлик бўлган.