Истанбулда Европадаги энг тезюрар метро линияси иш бошлади (видео)
Олам
−
23 Январь 2023
12898Истанбулда Европадаги энг тез ҳаракатланувчи янги метро линияси ишга туширилди. Бу ҳақда “Sabah” сайти хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, поездлар янги линия бўйлаб 90-120 км/соат тезликда ҳаракатланади. Метро линиясининг узунлиги 69 километрни ташкил этади. У кунига 800 минг йўловчини ташишга мўлжалланган. Бу янги йўналиш Туркия метрополиясини унинг Европа қисмидаги халқаро аеропорти билан боғлайди. Келажакда мазкур метро линиясини Истанбулнинг Осиё қисми билан ҳам боғлаш режаси борлиги маълум қилинди.
Шунингдек, очилиш маросимига келган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали Туркия дунёга метро қурилишида ўз кучи ва имкониятларини кўрсатганини айтди.
Маълумот учун, метронинг сўнгги бекати Истанбул халқаро аеропорти олдида жойлашган. Аеропорт 2019 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Аеропорт 2025 йилга келиб бир йилда 150 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь