Истанбулда россиялик дипломат ўлик ҳолда топилди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Европа ҳамкорлик департаменти (ДОС) директори Николай Кобринетс Истанбулдаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни россиялик 61 ёшли дипломат Николай Кобринетс Истанбулдаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи кузатилган бўлиши мумкин. 

NTV телеканали хабарига кўра, Кобринетс воқеадан бир кун аввал – 11 октябрь куни Туркияга элчилар йиғилишида иштирок этиш учун келган. 12 октябрь куни соат 14:00 атрофида дипломат меҳмонхонадаги хонасига борган ва чиқмаган. Унинг ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз мажлисда қатнашмаётгани ҳамкасбларида шубҳа уйғотган ва улар меҳмонхонага мурожаат қилган. 

“Ходимлар Николай Кобринетс учун ажратилган хона эшикларини бузиб кирган вақтда у аллақачон жонсиз ҳолатда бўлган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат Истанбул полицияси томонидан тергов қилинмоқда. Кобринетснинг жасади эса шаҳар суд тиббиёти институтининг ўликхонасига олиб кетилган.

“Маълумотларга кўра, у юрак хуружидан вафот этган, аммо тергов давом этмоқда. Унинг жасади эса шаҳар суд тиббиёти институтининг ўликхонасига олиб кетилган. Ҳозирда полиция унинг хонасидаги бармоқ излари ва хавфсизлик камераларидан олинган ёзувларни текширмоқда”, дейди мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг 19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “Россия турклар нигоҳида” фотокўргазмасининг очилиш чоғида сўзга чиққан Россия Федерацияси элчиси Андрей Карлов отиб кетилган эди. Карлов воқеа жойида жон берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Россия меҳмонхона ўлик Николай Кобринетс юрак хуружи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made