Истанбулда портлаш содир бўлди
Олам
−
18 апрел 2022 22884 1 дақиқа
Бугун, 18 апрель куни 08:30 да Истанбулнинг Бейўғлу туманида юқори волтли ерости линиялари ётқизилаётган жойда портлаш юз берди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полиция гуруҳлари етиб борган. Эҳтиёт чораси сифатида кўчадаги 4 та бино эвакуация қилинди.
Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Кексаларни бинодан олиб чиқиш учун ўт ўчирувчилар сафарбар этилган.
Истанбул маъмурияти электр таъминотидаги узилиш туфайли Бейўғлу туманидаги уй аҳолисини эвакуация қилмоқда.
Live
Барчаси