Истанбулда қулаши мумкин бўлган 300 дан ортиқ уй бузиб ташланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркиянинг Истанбул шаҳрида тез сканерлаш усули ёрдамида қулаш хавфи юқори деб таснифланган уйларни бузиш жараёни бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Экрем Имомўғли Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Бу жараённи тезлаштириш ва рағбатлантириш мақсадида хавфли бинолардаги хонадонлар учун қўшимча 4,5 минг лира (тахминан 2 млн 700 минг) ажратамиз. Мен барчани бу борада ҳамкорликка таклиф қиламан”, дейди у.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтанинг охирида Истанбул маъмурияти зилзила содир бўлганда бир зумда қулаши мумкин бўлган 318 та бино борлигини аниқлаган. Уларда 10 минг киши истиқомат қилади.

“Биноларнинг 1525 таси D ва E тоифаларга, яъни юқори хавф даражасига киради. Биз биринчи навбатда 318 та бино учун режа тайёрладик, уларда 10 000 киши истиқомат қилади. Аҳоли эвакуация қилинади, хонадон эгаларига квартира ижараси учун товон пули тўланади”, дейди Истанбул бош котиби ёрдамчиси Бугра Гёкче.

Туркия прокурорларига кўра, вайрон бўлган уйлар қоидабузарликлар билан қурилган, хусусан, бетон таркибидаги қум ва шағал таркиби талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила юз берди. Шунингдек, 20 февраль куни Ҳатай вилоятининг Дафна ва Самандағ туманларида яна кучли – 6,4 ва 5,8 магнитудали 3 дақиқалик интервал билан иккита ер силкиниши содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

уй Туркияда зилзила қулаш хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг