Истанбулда ҳалокатли зилзила бўлишини башорат қилган олим шаҳардан кетмоқчи 

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри ва Мармар денгизи минтақасида ҳалокатли зилзила бўлиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган машҳур турк геологи ва зилзилашуноси Жалол Шенгер ушбу шаҳарни тарк этишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Туркиянинг асосий янгиликлари” Telegram-каналида хабар берилди

“Мен зилзиладан кейин Истанбул билан нима бўлишини биламан. 14-15 мингта бино аккордеондек (мусиқа асбоби) қимирлайди, яна 50-60 минг бино қисман вайрон бўлади. Кўчага югуришга вақтингиз бўлмайди”, деб ёзади олим. 

Маълумот учун, Жалол Шенгер Истанбул аҳолисини бир неча бор эҳтимолий ҳалокатли зилзиладан огоҳлантирган. У силкиниш оқибатида 100 мингга яқин одам қурбон бўлиши мумкинлигини башорат қилган ҳамда Истанбул аҳолисини шаҳар марказини тарк этишга чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳукумати Истанбулни 7,2-7,6 балли зилзилага тайёрлашни бошлагани ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг