Истанбул марказида иккита тураржой биноси қулаб тушди (видео)

Олам

image

Бугун, 22 март куни Истанбулнинг марказий Фотиҳ туманида иккита турар жой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда “AHaber” хабар берди.

Телеканал мухбирининг аниқлик киритишича, бинолар бир-бирига жуда яқин қурилган бўлиб, улардан биридаги портлаш “домино эффекти”ни келтириб чиқарган ва қўшни бинонинг ҳам қулашига сабаб бўлган. Истанбул мэри Довуд Гул ҳодисага табиий газ портлаши сабаб бўлганини маълум қилди.

“Хабар қилинишича, портлаш табиий газ сабаб юз берган. Вайроналар остида 9 нафар одам бўлган. 7 нафар киши шифохонага ётқизилган, яна бир кишининг қаердалиги аниқланди”, дейди у.

Воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчириш, тиббиёт ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) гуруҳлари сафарбар этилиб, вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Хусусан, Истанбул вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи доцент Абдулла Эмре Гунер воқеа жойига 19 та тез ёрдам машинаси, 2 та тиббий қутқарув гуруҳи ва 52 нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинганини, ярадорларга тезкор ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда ернинг чўкиши оқибатида чуқурлиги 15 метр бўлган улкан ўра ҳосил бўлиб, икки дўкон бутунлай ер остига қулаб тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул портлаш Фотиҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг