Истанбул дербисида фожиа юз берди
Спорт
−
13:58 1215 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Туркия Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Фенербаҳче” – “Бешиктош” дербисида фожиали воқеа юз берди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар берди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Фенербаҳче” мухлиси Яшар Герчек трибунада юрак хуружига учради. Мухлисга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейин шифохонага олиб кетилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Фожиали воқеадан сўнг ҳар икки клуб ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. “Фенербаҳче” Яшар Герчекнинг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирган бўлса, “Бешиктош” ҳам унинг оиласи, яқинлари ва “Фенербаҳче” жамоасига таъзия билдирган.
Қайд этиш жоиз, дербида “Бешиктош” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Туркия Суперлигасида айни пайда “Галатасарой” 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев тўп тепадиган “Истанбул Башакшеҳир” 4 очко билан 10-поғонада бормоқда.
Live
Барчаси