Исроилнинг Жабалияга такрорий зарбаси оқибатида 200 га яқин киши ҳалок бўлди

Олам

image
“Қиёмат бўлгандек”. Жабалия қочқинлар лагерига берилган авиазарба оқибатлари (фоторепортаж) north_east

“Қиёмат бўлгандек”. Жабалия қочқинлар лагерига берилган авиазарба оқибатлари (фоторепортаж)

Исроилнинг Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига берган такрорий зарбалари оқибатида камида 195 киши ҳалок бўлди, яна 777 киши яраланди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” ҲАМАС ҳаракати матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, 31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари лагерга уюштирилган ҳужумлар оқибатида 120 га яқин одам бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолмоқда. 

CNN телеканалининг Ғазо секторидаги Индонезия шифохонаси директори Атеф ал-Калутга таяниб хабар беришича, ҳужумлардан сўнг шифохонага камида 80 кишининг жасади келтирилган, вайроналар остидан яна ҳам кўпроғи қазиб олинмоқда. Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

“Исроил кучлари зарба берилганини тасдиқлади ва чоршанба куни Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига берилган иккинчи зарбада ҲАМАСнинг яна бир қўмондони ўлдирилганини маълум қилди”, деб ёзади "The Jerusalem Post".

Ушбу ҳалок бўлган одам ҲАМАСнинг танкка қарши ракета бўлинмаси бошлиғи Муҳаммад Ассор экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни кечқурун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Жабалия қочқинлар лагерига ҳужум қилган эди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужум оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Ҳагарий ҳам лагерга зарба берилганини тасдиқлаганди.

Шунингдек, кеча, 1 ноябрь куни Исроил блокада остидаги ушбу қочқинлар лагерини яна бомбардимон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг