Исроил Жабалия қочқинлар лагерига яна зарба берди

Олам

image

Исроил блокада остидаги Ғазо секторининг шимолида жойлашган Жабалия қочқинлар лагерини яна бомбардимон қилди. Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил қўшини Жабалия қочқинлар лагери жойлашган, кўп сонли аҳоли истиқомат қиладиган Феллужа ҳудудини бомбардимон қилган.  Минтақада вайрон бўлган бинолар қолдиқлари остида ўнлаб қурбонлар ва ярадорлар борлиги айтилмоқда.

Телевидение орқали эфирга узатилган кадрлардан Исроилнинг Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумлари оқибатида бир неча кўп қаватли бинолар вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 октябрь куни кечқурун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Жабалия қочқинлар лагерига ҳужум қилган эди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужум оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Ҳагарий ҳам лагерга зарба берилганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made