Исроилнинг янги Мудофаа вазири вазифасига киришди
Олам
−
08 Ноябрь
3622Бугун, 8 ноябрь куни Тель-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги мажмуасида яҳудий давлати мудофаа идорасининг янги раҳбари Исроил Кацнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Мудофаа вазири Исроил Кац бугун Тель-Авивдаги Мудофаа вазирлиги мажмуасида бўлиб ўтган тантанали маросимда ўз лавозимига киришди”, дейилади хабарда.
Маросимда сўзга чиққан Кац унинг мақсади “Эрон тажовузини тўхтатиш,” ҲАМАС раҳбарияти ва “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш ҳамда бу урушда Исроил ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини айтди. Исроил Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари “асосий маънавий мақсад” Ғазо секторидаги ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни уйига қайтариш эканлигини қўшимча қилди.
“Мудофаа вазири сифатида мен ҳам гаровга олинганларни қутқариш мақсадини Мудофаа вазирлигининг ахлоқий устуворликлари қаторига қўяман”, деди Кац.
Бугун, 8 ноябрга ўтар кечаси Кнессет (парламент) Кацни Исроил янги Мудофаа вазири, Гидеон Саарни яҳудий давлати ташқи ишлар вазирлиги раҳбари этиб тайинлашни маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни кечқурун Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Йоав Галантни Мудофаа вазири лавозимидан бўшатиш ва унинг ўрнига ташқи ишлар вазири Исроил Кацни тайинлаш қарорини эълон қилганди. Шу билан бирга, портфелсиз вазир Саарни ташқи сиёсат бўлимига раҳбарлик қилишга таклиф қилди.