Исроилнинг Сурияга ҳужумида 14 киши ҳалок бўлди – ОАВ
Олам
−
09 Сентябрь 2024 5556 1 дақиқа
Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Суриянинг марказида 14 киши ҳалок бўлди Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги хабар берди.
“Reuters” манбаларининг маълум қилишича, ҳужум нишони кимёвий қурол қўлланилишини ўрганувчи ҳарбий институт бўлган.
Ўлган 14 кишидан ташқари, 43 киши жароҳатланган.
Исроил зарбага изоҳ бермади.
“Reuters” агентлигининг қайд этишича, Исроил расмийлари одатда Сурияга қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни расман ўз зиммаларига олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳужум қилганди. Оқибатда етти киши, жумладан, икки эронлик генерал ҳалок бўлган. Расмий равишда Исроил расмийлари ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь