Ниҳоят, 6 йил деганда эски “Бунёдкор” стадионининг чими талаб даражасига келтирилди

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


 
Жумладан, пойтахт Тошкентда жойлашган “Миллий” стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон футбол ассоцияси буюртмасига асосан Туркиянинг “Iren” компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинди. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда Про-лиганинг “Рубин” жамоаси ўртасидаги ўйин орқали  майсанинг биринчи тести ўтказилди. 10 кундан сўнг иккинчи синов амалга оширилади. 

Хабарингиз бор, июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Мазкур ўйинлар “Миллий” стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан ҳам майдон майсасини синовдан ўтказиш жараёнида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер, шунингдек, Олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович ҳамда ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг