Исроилнинг гуманитар карвонга уюштирган зарбаси оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Март
4047Исроил армиясининг Ғазо шаҳри марказида гуманитар ёрдамга ҳамроҳлик қилаётган маҳаллий фаолларга берган зарбаси оқибатида 23 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин давлат телевидениеси хабар берди.
Айтилишича, юк Ғазо секторининг шимолига жўнатилиши кўзда тутилган.
“Al Jazeera” телеканалининг хабар беришича, Исроил Ғазо сектори маъмурий марказида гуманитар ёрдам тарқатаётган қўмиталарга зарба берган. Ғазо шаҳри жануби-шарқидаги Салоҳ ад-Дин автомагистралининг Қувайт чорраҳасида жойлашган ҳудуд яна ўққа тутилган.
Қайд этиш жоизки, 14 март куни ҳам Ғазо шаҳрида худди шундай воқеа содир бўлган. Ўшанда 20 киши ҳужум қурбони бўлди, 155 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Бундан олдинроқ, 29 февраль куни Исроилнинг Ғазо шаҳри жанубида гуманитар ёрдам олишни кутаётган фаластинликларга уюштирган зарбаси оқибатида 118 киши ҳалок бўлди, 760 киши жароҳатланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь