Исроилнинг Ғазодаги мактабга зарбаси оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Иcроил Ғазонинг жанубидаги Аз-Зейтун туманидаги мактаб биносига зарба бериши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум пайтида яна ўнлаб фаластинликлар турли даражада тан жароҳати олган. Ҳужумга учраган бино ичида бошқа ҳудудлардаги бомбардимонлардан қочган қочқинлар бўлган.

ҲАМАС ҳаракати ўзининг Telegram-каналида эълон қилган баёнотда содир бўлган ҳодисани “Фаластин халқини йўқ қилишга қаратилган урушнинг янги эпизоди”, деб атаган. Шунингдек, ҳаракат халқаро ҳамжамиятни Ғазода давом этаётган геноцидни тўхтатиш учун тезкор чоралар кўришга яна бир бор чақирган.

Маълумот учун, Исроилнинг Ғазодаги геноциди 2023 йилнинг 7 октябридан бери камида 44 249 фаластинликнинг ҳаётига зомин бўлди ва 104 746 кишини жароҳатлади. Шу кундан бери ҲАМАС ҳужумлари оқибатида Исроилда камида 1 139 киши ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ одам асирга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг марказий Ғазода жойлашган мактабга ҳаво ҳужуми камида 28 кишини ўлдириб, яна ўнлаб одамларни яралаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг