Исроилдаги ўзбекистонликлар яна огоҳлантирилди

Олам

image

Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабабли Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан Фронторти буйруғига қатъий амал қилиш сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронторти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади. Ушбу белгиланган расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралади.

Қизил рангдаги огоҳлантириш – бу хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда:

  • Яқиндаги ҳимояланган жой (бомбоубежище/мамат) ёнида бўлиш лозим;
  • Ҳаракатланишни чеклаш зарур;
  • Сирена эшитилганда зудлик билан ҳимояланган жойга кириш ва янги огоҳлантириш берилгунга қадар шу ерда қолиш керак.

Кўк рангдаги огоҳлантириш – хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдириш учун берилади. Бошпаналар ёнида қолиш шарт эмас.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилиш ва яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва АҚШнинг Эронга ҳужум бошлаши ортидан Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг