Исроилдаги ўзбекистонликлар шошилинч огоҳлантирилди

Жамият

image

Исроил давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси баёнот чиқарди.

Ўзбекистон элчихонаси фуқаролардан қуйидагиларни сўраган:

  1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
  2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
  3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

  03-672-2466
  03-672-2371
  03-758-5075
  03-758-5076

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  054 485 1397

• Электрон почта: [email protected]

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Исроилни йирик ракета ҳужумига учратгани, ЦАХАЛ исроилликларни Эрон ракеталарини учираётгани ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made