Исроилдаги қамоқхонадан қочиб кетган фаластинликларнинг барчаси ушланди (видео)

Олам

image

Исроил Мудофаа кучлари сентябрь ойи бошида мамлакат шимолидаги қамоқхонадан қочган охирги икки фаластинлик маҳбус ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Тегишли баёнот бугун, 19 сентябрь куни Исроил армияси сайтида эълон қилинди.

“Исроил Мудофаа кучлари, Хавфсизлик хизмати ва Женин шаҳри полицияси томонидан ўтказилган қўшма операция чоғида қочган икки маҳбус қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда маҳбуслар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни террорчилик фаолиятида қатнашгани учун узоқ муддатга ҳукм қилинган олти фаластинлик маҳбус Исроил шимолидаги қамоқхонадан қочиб кетганди. Уларнинг 4 нафар орадан кўп ўтмай ушланган. Бироқ, яна икки нафари озодликда қолаётганди. Қочганлар орасида радикал ҳарбийлаштирилган гуруҳ раҳбарларидан бири Заҳария Зубейдий, шунингдек, “Исломий жиҳод”нинг беш нафар фаоллари бор эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг