Исроилдаги қамоқхонадан фаластинлик олти маҳкум қочиб кетди
Олам
−
06 Сентябрь 2021
13732Бугун, 6 сентябрь куни тунда Исроилдаги “Гильбоа” қамоқхонасидан террорчилик моддалари бўйича жазо ўтаётган олти фаластинлик маҳкум қочиб кетди.
Маҳкумлар қазилган туннел орқали қочишга муваффақ бўлган. Қочганлардан бири Женин шаҳридаги “Ал-Ақсо шаҳидлари бригадаси”нинг собиқ раҳбари Закария Збейди бўлган. У 2019 йилда Самарияда фуқаролик автобусларига қарата ўқ узгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
“Гильбоа” қамоқхонаси Фаластин маъмурияти билан чегарадан бир неча километр нарида жойлашган.
Таъкидланишича, қочган олти кишининг барчаси битта камерада бўлган. Маҳбусларнинг ғойиб бўлгани тунги соат 3:25 да аниқланган.
Хавфсизлик тизими қочқинлар Самарияга киришга муваффақ бўлган деб ҳисоблайди. Қайд этилишича, тез орада Женин ҳудудидаги йўлларда тўсиқлар ўрнатилади.