Исроилда туркиялик журналистлар ҳибсга олинди
Олам
−
07 Март 2483 1 дақиқа
Исроилда Туркиянинг “A Haber” нашри дастурлар директори Омина Кавас ўғли ва унинг жамоаси ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Туркия Алоқа бошқармаси директори Бурҳониддин Дуран ҳолат юзасидан изоҳ бериб, журналистларнинг фаолияти давомида қўлга олинишини кескин қоралаган.
Бурҳанеттин Дуран ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида шундай ёзди:
“A Haber”нинг дастурлар директори Омина Кавас ўғли ва унинг жамоасининг Исроилда ушлаб турилишини қаттиқ қоралайман, уларга соғлиқ ва хавфсизлик тилайман. Журналистлар ишини бажараркан нишонга олиниши ва эркинликларидан маҳрум қилиниши қабул қилинмас ҳолат. Матбуот ходимларининг хавфсизлиги ва жамоатчиликнинг тўғри ҳамда тарафсиз маълумот олиши жаҳон ҳуқуқ нормалари билан ҳимояланган асосий ҳуқуқдир. Исроил бу матбуот эркинлигини бузаётган ноқонуний амалиётларига дарҳол барҳам бериши шарт. Журналистларга қарши бу каби таҳдидларга биз доимо қарши бўлиб қоламиз”, деган Дуран.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Исроилнинг Ғазода бошлаган геноциди даврида 260 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. https://qalampir.uz/news/gazoda-%D2%B3alok-bulgan-oav-khodimlari-260-nafarga-yetdi-130620
Live
Барчаси