Исроилда ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 Март 6854 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 март куни Эрон Исроилдаги қурилиш объектига ракета зарбаси берди. Ҳодиса оқибатида икки ишчи, жумладан, 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлган. Бу ҳақда STMEGI хабар берди.
Иккала ишчи ҳам ўша ҳудудда яшаб, қурилишда ишлаган. Амид Муртузов кеча, 10 март куни шифохонада вафот этган. Шу билан Исроилда уруш бошидан бери ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етган.
Қайд этилишича, Рустам Ғуломов 14 йил олдин ўғлининг ортидан Исроилга борган. Қизининг маълум қилишича, зарба пайтида Рустам Ғуломов ва ҳамроҳи объектни кўздан кечираётган бўлган. Сирена чалиниб, ишчиларга бошпана излаш тавсия қилинган, бироқ улар улгурмаган.
Эрон ракетаси марказий Исроилнинг камида олти нуқтасига зарба берган. Кузатув камерасининг ёзувига кўра, сирена чалинган пайтда ишчилардан бири майдонда югурган ва бир неча сония ўтиб, бомба портлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳудудига ракета ҳужуми оқибатида Озарбайжон фуқароси Амид Алигуллоҳ ўғли Муртузов ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.