Исроилда бир киши “мия еювчи” амёбадан вафот этди
Саломатлик
−
08 Июль
6519Исроилда бир киши “мия еювчи амёба” деб аталадиган Naegleria fowleri номли ноёб амёба келтириб чиқарадиган энцефалитдан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий шифохонага таяниб, “Times of Israel” хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, эркак Тибериядаги пляжда сузиш чоғида амёба билан зарарланган бўлиши мумкин. У 4 июль куни иситма, бош оғриғи ва қайт қилиш билан шифохонага ётқизилган. Аҳволи ёмонлашгач, эркак Тель-Авив яқинидаги Петаҳ Тиква шаҳридаги Бейлинсон шифохонасига ўтказилган ва шу ерда вафот этган.
Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги эркак дам олаётган пляждан сув намуналарини олди, аммо Naegleria fowleri инфекциясининг изларини топмади.
Маълумот учун, ушбу турдаги протозоа “мия еювчи амёба” деб ҳам аталади, чунки у мия инфекциясини келтириб чиқариши мумкин. Амёба бурун орқали сув билан бирга инсон танасига кириши мумкин.
Исроилда шунга ўхшаш ҳолат 2022 йил август ойида содир бўлган, ўшанда бир киши худди шу амёба сабаб бўлган мия инфекциясидан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь