Исроил Жениндан аскарларини олиб чиқиб кетди
Олам
−
23 Май
3199Исроил қўшини икки кунлик ҳужумлардан сўнг ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг шимолидаги Женин шаҳри ва Женин қочқинлар лагеридан қўшинларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, Исроил армияси 21 май куни эрталабки ҳарбий ҳужумлари ортидан бугун, 23 май куни эрталаб шаҳар ва Женин лагерини бутунлай тарк этган. Ҳарбий кучлар чиқиб кетгач, юзлаб фаластинликлар уйларига қайтишни бошлаган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22 май кунги ахборотига кўра, Исроил армиясининг Женин шаҳрига 21 майдан бери уюштирган ҳужумлари сабабли 11 фаластинлик ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил армияси блокададаги Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборганди.
Ҳабиб Жўрабоев