Исроил Сурияга ракета ҳужумларини амалга оширди
Олам
−
10 Февраль 2024 7035 1 дақиқа
10 февраль куни, шанбага ўтар кечаси Исроил Дамашқ яқинидаги бир қатор ҳудудларга ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб, “Report” нашри хабар берди.
“Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ракеталарнинг бир қанчасини уриб туширди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Департаментнинг таъкидлашича, Исроил ҳужуми Голан тепаликларидан амалга оширилган ва бу бир қатор моддий йўқотишларга олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Сурияга олдин ҳам зарба берганди.
Сарвар Хуррамов
Live
Барчаси