Исроил Сурия ва Ливанга зарба берди

Олам

image

30 октябрга ўтар кечаси Исроил икки марта Суриядан нишонга олингани ҳақида хабар берди. Исроил армияси бунга жавобан ўқ узди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа кучлари маълум қилди.

Билдирилишича, Сурия ҳудудидан Исроил томон бир неча марта снарядлар учирилган. Снарядлар очиқ майдонга тушган. Исроил мудофаа кучлари учирилган позицияларга жавобан ўқ узган.

Бундан ташқари, мамлакат мудофаа кучлари Исроил ҳудуди томон ракета учирилишига жавобан Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмаларига ҳаво ҳужумларини амалга оширган.

Урилган нишонлар орасида “Ҳизбуллоҳ”нинг қўмондонлик, назорат инфратузилмаси ва бошқа ҳарбий объектлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳаво кучлари самолётлари блокада остидаги Ғазо секторида жойлашган яна бир масжидни бомбардимон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг