Исроил Суриядаги 250 дан ортиқ нишонга ҳужум қилди
Олам
−
10 Декабрь
4330Исроил қирувчи самолётлари Сурияда ҳокимият алмашганидан сўнг 250 дан ортиқ ҳарбий нишонга ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “Галей ЦАХАЛ” радиоси хабар берди.
Қайд этилишича, мудофаа тизимларидаги манбалар бу воқеани Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тарихидаги энг йирик ҳужум операцияларидан бири деб атаган.
Манбаларга кўра, ҳужумлар нишони Сурия ҳарбий авиациясининг бир неча қирувчилари, собиқ ҳукумат армиясининг зенит ракета тизимлари, қурол ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, ер-ер синфидаги ракеталар сақланган ҳарбий омборлар бўлган.
Шунингдек, кеча, 9 декабрь куни “Al-Mayadeen” телеканали Исроил Дамашқдаги бир неча ҳудудларга ва бутун Сурия бўйлаб 150 дан ортиқ ҳарбий объектларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, нишонлар орасида Жанубий Дамашқнинг Ақраба ҳудудидаги радиоэлектрон марказ ва ҳарбий аэродром, шимолий Дамашқнинг Барза ҳудудидаги илмий-тадқиқот институти бинолари бўлган. Исроилнинг ушбу ҳужумлари оқибатида бир неча бинолар вайрон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Сурия билан чегарадаги Голан тепаликларидаги буфер зонадан ташқарига чиққани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь