Исроил Президенти биринчи марта Қатар Амири билан шахсан учрашди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференцияси доирасида Исроил Президенти Ицхаак Герцог Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда “Yediot Ahronot” газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Герцог ва шайх Ол Соний узоқ суҳбатлашган. Нашрнинг қайд этишича, бу Қатар Амири ва Исроил Президенти ўртасидаги биринчи шахсий учрашувдир. Уларнинг музокаралари тафсилотлари очиқланмаган.

“The Times of Israel” нашрида чоп этилган фотосуратда сиёсатчиларнинг қўл бериб кўришгани акс этган.

Маълумот учун, 7 октябрдан бери давом этаётган Исроил-ҲАМАС урушида Қатар асосий воситачилардан бири бўлиб турибди. Қатар  Миср ва АҚШ билан биргаликда томонлар орасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи сулҳга эришди. Ҳозирда келишув муддати тугади, аммо музокаралар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Исроил Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ицхаак Герцог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made