Исроил полицияси Аль-Ақсо масжиди имомини ҳибсга олди

Олам

image

Кеча, 16 февраль куни Исроил полицияси Шарқий Қуддусда жойлашган Аль-Ақсо масжиди имоми Муҳаммад Али Аббосийни ҳибсга олди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, полиция Аль-Ақсо масжиди ҳовлисида рейд ўтказиб, имомни қўлга олган. Ҳибсга олиш сабаблари расман маълум қилинмаган.

Хабарда айтилишича, бу ҳолат Исроил ҳукуматининг Аль-Ақсо масжиди, унинг имомлари ва намозхонларга нисбатан чекловларни кучайтириши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, Исроил Шарқий Қуддусда, айниқса Эски шаҳар ва Аль-Ақсо масжиди атрофида хавфсизлик чораларини кучайтиргани қайд этилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, фаластинлик уламолар ва фаолларнинг ҳибсга олиниши сабабли, ҳудудда вазият янада кескинлашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил 154 нафар озод этилган фаластинлик маҳбусни депортация қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қуддус Фаластин Исроил Аль-Ақсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг