Исроил мухолифати Ғазони эгаллаш режасига қарши чиқди

Олам

image

Исроил мухолифати ҳукуматнинг Ғазо шаҳри устидан назоратни ўз ичига олган режасини кескин танқид қилди. Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид бугун, 8 август куни Вазирлар Маҳкамасининг Ғазони эгаллаш ҳақидаги қарорини “кўплаб бошқа муаммоларга олиб келиши”ни “фалокат” деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Расмийларнинг қирғоқ бўйидаги энг йирик шаҳарни эгаллаши режалаштирилаётгани исроиллик гаровга олинганларнинг ўлимига ва кўп сонли исроиллик аскарларнинг ўлимига олиб келади”, деб ёзди Лапид Х ижтимоий тармоғида.

У Бош вазир Биньямин Нетаньяхуни армия қўмондонлигининг эътирозларига қарамай, ўта ўнгчи коалиция ҳамкорлари Итамар Бен-Гвир ва Бецалель Смотричнинг босимига берилиб кетганликда айблади. Исроил Вазирлар Маҳкамасининг ўта ўнгчи  иккала вазири ҳам Ғазо секторини тўлиқ эгаллаб олишни ва у ерда яшовчи 2 миллион фаластинликни чиқариб юборишни талаб қилмоқда.

Эслатиб зтамиз, бугун, 8 августга ўтар кечаси Исроил ҳукумати ҲАМАС ҳаракатини “мағлубиятга учратиш” ва Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллади. Бу қарор Исроилнинг юқори мартабали амалдорларининг тунги учрашувидан сўнг – урушни тўхтатиш бўйича халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар тақдиридан қўрққан кўплаб исроилликларнинг норозиликларига қарамай қабул қилинди. Исроил армияси аллақачон анклавнинг тўртдан уч қисмини назорат қилмоқда.

ЦАХАД бир неча бор Ғазо шаҳрига ҳаво ҳужумлари ва рейдлар уюштирган. Бироқ бу анклавнинг Исроил буфер зонасига айлантирилмаган ва эвакуация қилинмаган кам сонли ҳудудларидан биридир. Ушбу зонада кенг кўламли қуруқликдаги операция ўн минглаб одамларни кўчириши ва озиқ-овқат етказиб беришни янада мураккаблаштириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил мухолифат Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг