Исроил Мадримов Ортисга қарши жангдан қанча ишлаб олгани маълум бўлди
Спорт
−
28 Февраль
22054Саудиядаги бокс оқшомида Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилган Исроил Мадримовнинг жангдан 800 минг доллар гонорар олган. Бу ҳақда “Riyadh Season” ташкилотидаги инсайдерларига таяниб, ОАВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил Мадримов 800 минг доллар, Мадримовни мағлуб этган Виржил Ортис 2 миллион доллар гонорар олди. Энг кўп гонорарни марказий жанг эгалари Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол олди. Улар 10 миллион доллардан эга чиқди.
Кимга қанча гонорар берилгани ҳақида рўйхат.
Бивол - 10 миллион доллар
Бетербиев - 10 миллион доллар
Паркер - 2 миллион доллар
Баколе - 600 минг доллар
Ортиз - 2 миллион доллар
Мадримов - 800 минг доллар
Стивенсон - 2.1 миллон доллар
Педли - 500 минг доллар
Адамес - 1.2 миллион доллар
Шираз - 800 минг доллар
Чан - 2.5 миллион доллар
Кабаель - 1.2 миллион доллар
Буатси - 550 минг доллар
Смит 660 минг доллар.
Маълумот ўрнида, 22 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Riyadh Season” доирасида навбатдаги бокс оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу оқшом марказий жангида биринчи оғир вазн тоифаси мутлақ жаҳон чемпионлиги учун икки россиялик боксчи Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол рингга кўтарилди ва якунда Бивол очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, мутлақ жаҳон чемпионга айланди.
Шунингдек, турнир доирасида супер ўрта вазн тоифасида WBC Interim камари учун рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортисга очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди.
LiveБарчаси