Исроил Мадримов 6-жангида қийин ғалабага эришди
Спорт
−
16 Август 2020
8612Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) 37 ёшли америкалик Эрик Уокерга (20-3, 9 КО) қарши рингга кўтарилди.
Мадримо жангда ғалаба қозонди. Шу кунга қадар бешта жангда рингга кўтарилиб, барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Мадримов, бу сафар тўлиқ 12 раунд ҳаракат қилди.
Жангнинг дастлабки раундларида устунлик америкалик боксчи томонида бўлди, бироқ Исроил вақт ўтган сари вазиятни ўз томонига оғдирди ва бир неча раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 7 ва 8-раундлар Мадримов учун қийин кечди. Бироқ ўзбекистонлик боксчи тезда ўзига келди ва 9-раундда рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Аммо бош ҳакам тушунарсиз қарори билан нокаутни бекор қилди ва Уокер ўзига келиб олиши учун беш дақиқалик танаффус берди.
Madrimov drops Walker, but the referee rules no knockdown.
— DAZN USA (@DAZN_USA) August 16, 2020
Agree? pic.twitter.com/swiyR3xKNa
Мадримов қолган раундларда ҳам фаоллик кўрсатди ва ҳатто 12-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар бир овоздан (116-110, 116-111, 116-110) Исроилни ғолиб деб топди.
Мадримов якуний элиминатор жангида ҳам муваффақиятга эришиб, WBA жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Аввалроқ, Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик рақибини 3-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.